
Кейинги кунларда кўп тилга олинаётган, эшитган киши борки қалбини ларзага солаётган Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида содир этилган қотиллик жинояти бўйича гумон қилинувчилар ушлангач, кеча мазкур ҳодиса вилоят сектор раҳбарлари томонидан ушбу қишлоқ аҳли ҳамда туман жамоатчилиги иштирокида муҳокама қилинди.
Муҳокамада ушбу ўта мудҳиш воқелик барчамиз учун шармандали ҳолат эканлиги таъкидланиб, тўрт нафар ёш йигитларнинг пул илинжида беш кишининг қотилига айланиши тасаввур қилиш қийин бўлган ҳолат эканлиги билдирилди. Шунингдек, тасаввур қилиб бўлмайдиган фожиа кўз ўнгимизда рўй беришида илдизи, аввало, одамларнинг бир-бирига бефарқлиги, атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга эътиборсизлигига бориб тақалаётганлиги танқид қилинди. Ушбу мудҳиш жиноят Чимқўрғондаги муҳитга, одамларнинг муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслиги, аксинча одамларни жипслаштириши, огоҳ ва ҳушёрликка даъват этиши лозимлиги уқтирилди.
Учрашувда вилоят прокурори ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиқлари ҳам иштирок этиб аҳолини жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш ҳамда атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка чақирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.