
Бугун Иштихон туманида “Зарафшон сифат текстил” енгил саноат корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу саноат корхонаси ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан Иштихон туманида истиқомат қилаётган 420 нафар опа-сингилларимиз доимий иш ўрнига эга бўлишди.
Ушбу корхонанинг иш бошлаши муносабати билан кўплаб хотин-қизлар бир неча ой давомида Самарқанд шаҳрида алоҳида ўқув амалиётидан ўтдилар. Бу жараёнда улар енгил саноатда ишлаш сир-асрорларини қунт билан ўрганишди, амалий машғулотлар ёрдамида ўз маҳоратларини оширдилар. Ана шу даврда ҳам уларга белгиланган миқдорда ойлик маошлар бериб борилди, касб-сирлари тўла ўргатилди.
Энг қувонарли жиҳати, фабрикада ишлаб чиқариладиган тайёр трикотаж маҳсулотларининг асосий қисми хорижий давлатларга экспортга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.