Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИШТИХОНДА ЯНА ИККИТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ИШТИХОНДА ЯНА ИККИТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш Дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш,

янгиларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда давлат-хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш борасида юртимизнинг бошқа ҳудудлари сингари вилоятимизда ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга ошмоқда.

Иштихон туманининг Халқобод ва Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳар бири 100 ўринга мўлжалланган “КЕЛАЖАК БОЛАЛАРИ” ва “ҲИДОЯТ ЗИЁСИ” номли нодавлат МТМлар фойдаланишга топширилди. Янги мазкур муассасаларнинг ишга тушиши Халқободлик ва Дамариқлиқ аҳоли учун катта шодиёнага айланди.

Муассасаларда барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, инглиз ва рус тили, мусиқа, спорт йўналишлари бўйича олий маълумотли мутахассислар тўгаракларга жалб этилган. Ушбу муассасаларга 200 нафар боғча ёшидаги болажонлар таълим-тарбия олишни бошлашди.


Киритилган вақти: 12/06/2019 21:20.   Кўрилганлиги: 732
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ishtixonda-yana-ikkita-maktabgacha-talim-muassasasi-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.