
Мамлакатимизда она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланган.
Бу йўналишда эса болаларни спорт билан ошно қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Шу сабаб вилоятимизда ёшларни спорт билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Очиқ чемпионат, кубок ўйинлари ва бошқа турдаги спорт тадбирлари ташкил этилиб, кўплаб ёшлар жалб қилинмоқда. Шундай тадбирлардан бири Иштихон туманида ўтказилди.
Иштихон туманида туман ҳокими кубоги учун қизлар ўртасида мини футбол бўйича ташкил этилган мусобақа ўз ниҳоясига етди. Ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақа якунларига кўра 3-ўрин 32-мактаб ёшларига, 2-ўрин 3-мактаб ёшларига, фахрли биринчи ўрин эса 67 мактаб ёшларига насиб этди. 2-3-ўринни эгаллаган ёшларга “Мақтов ёрлиғи” ва пул мукофоти, шунингдек, биринчи ўрин соҳибларига эса кубок ва пул мукофоти тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.