
Булунғур туманидаги «Мароқанд сифат» масъулияти чекланган жамияти пахтани қайта ишлашга ихтисосланган корхоналардан бири. Бу ерда замонавий технологиялар ёрдамида йилига 1800 тонна пахта ва синтетик тола қайта ишланмоқда.
Бугунги кунда мазкур корхонада тайёрланган ип-калавалар, асосан Туркия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинди. Умуман, 200 нафар киши меҳнат қилаётган корхонада жорий йилнинг тўққиз ойида хорижга 650 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот сотишга эришилди.
– Ҳозирда корхонамизга 4 миллион долларлик янги технологияларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди корхона иш бошқарувчиси Рустам Ҳамроев. – Келгуси йил бошида 200 кишилик иш ўрни яратилади ва ишлаб чиқариш икки бараварга ортади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.