
Маҳалла жамият кўзгуси. Унда инсонлар туғилади, вояга етади. Маҳалла шу ерда яшовчи ҳар бир фуқаронинг яхши ва ёмон кунига ярайди, шу ўринда фуқаролар ҳам маҳалланинг гуллаб-яшнаши, янада тараққий этишида ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Ана шу маҳаллани эса албатта тажрибали, инсонларга ўз ҳатти-ҳаракати ва оиласи билан ўрнак бўладиган, ортидан бошқаларни эргаштира оладиган ва маҳалладаги барча муаммоларни ҳал этиш қўлидан келадиган инсонгина бошқара олади. Афсуски Каттақўрғон шаҳридаги маҳалла раислари орасида ўз ишига номуносиб муносабатда бўлаётган инсонлар ҳам бор экан.
Бундай фикрга келишимизга жорий йилнинг 16 апрель куни ижтимоий тармоқ орқали Каттақўрғон шаҳридаги маҳаллалардан бирининг раиси билан унинг фуқаролари ўртасида бўлган келишмовчилик акс эттирилган ҳолат сабаб бўлди.
Унга кўра Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини собиқ раиси Зокиржон Раимов кечки пайтда маст ҳолатда ўз маҳалласидаги фуқаролар билан жанжаллашиб, уларни қўпол сўзлар ҳақорат қилганлиги, ишдан сўнг у бошқа инсонлар каби эркин бўлишини пеш қилиб одоб, аҳлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги ва раислик номини бадном қилувчи ҳатти-ҳаркатларни содир этган. Натижада фуқароларнинг мурожаатлари натижасида ушбу маҳалла раисига нисбатан тегишли чора кўрилди. Яъни, Каттақўрғон туман маъмурий судининг қарорига кўра Зокиржон Раимовга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41 моддаси билан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, энг кам иш ҳақининг 10 (ўн) барвари миқдорида, яъни 2 027 300 (икки миллион йигирма етти минг уч юз) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди ҳамда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Каттақўрғон шаҳар кенгашининг буйруғига асосан маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ваколати муддатидан олдин тугатилди.
Ўйлаймизки, Зокиржон Раимовга кўрилган бу чорадан албатта барча соҳа вакиллари тегишли хулоса чиқаришади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.