
Самарқанд шаҳридаги Ҳунармандлар марказида 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ, навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ва прокуратура ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳардаги юздан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар 1 минг 100 га яқин бўш ва квота иш ўрни билан қатнашди.
Ярмаркада олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар, маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар учун мақбул иш ўринлари таклиф этилди. Мутахассислик дипломига эга бўлмаган хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тавсиялар берилиб, ҳунармандлар бириктирилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга фаолиятини йўлга қўйиш ва банкдан кредит олиш тартиблари тушунтирилди.
Тадбир давомида элликка яқин фуқаро ўзига муносиб ишга йўлланма олди.
Ғолиб Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.