Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Битирувчиларга иш таклиф этилди

Битирувчиларга иш таклиф этилди


       Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналишидаги таълим муассасалари битирувчилари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. 



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят меҳнат бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тизимдаги 20 га яқин корхона-ташкилот, алоқа операторлари ҳамда давлат бошқаруви органлари 100 дан ортиқ бўш иш ўрни билан қатнашди.

– Бугунги кунда Самарқанд вилоятида ТАТУ Самарқанд филиали ҳамда 6 касб-ҳунар коллежида ахборот технологиялари соҳаси учун мутахассис кадрлар тайёрланмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Эшназаров. – Ушбу таълим муассасалари талаба-ёшлари ўқиш давридаёқ тизимдаги корхона ва ташкилотларда амалиёт ўтаб, касб кўникмасига эга бўлмоқда. Кейинги йилларда анъанавий ўтказиб келинаётган мазкур ярмарка ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, корхона – таълим муассасаси – битирувчи ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 
Битирувчилар таклиф этилаётган иш ўринлари, корхоналар фаолияти билан танишди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.

– “Ўзтелеком” акциядорлик компанияси Самарқанд филиали томонидан таклиф этилган иш ўринлари билан танишдим. Ўзим яшайдиган Самарқанд тумани алоқа телекоммуникация боғламасидаги иш ўрни менга маъқул бўлди, – дейди Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали битирувчиси А.Ҳайитов. – Ушбу корхонага ишга кириш учун йўлланма олдим. Ўқишни битириб, ўша ерда иш бошлайман.



Охирги ўзгариш: 30/03/2017 11:39.   Кўрилганлиги: 425
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ishga-taklif

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг