Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИШЧИ ГУРУҲ ИШ БОШЛАДИ

ИШЧИ ГУРУҲ ИШ БОШЛАДИ

2015-2016 ўқув йилида Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактабларини 56 мингдан ортиқ ўқувчи, жумладан, 27 минг 200 нафар қизлар битиради. 

Битирувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, ўзлари қизиққан мутахассисликлар бўйича билим ва касб ўрганишлари учун битирувчилар ўртасида бир неча бор сўровлар ўтказилди. Таълим муассасаларида ота-оналар йиғилишлари, “Илм ол, ҳунар ўрган, Ватанинг кутар сени”, “Қиз боланинг касби – унинг бахти” мавзуларида тарбиявий соатлар, давра суҳбатлари ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги, прокуратура, хотин-қизлар қўмитаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида академик лицей ва коллежларда “Касблар фестивали”, “Мутахассислик – сенинг келажагинг” кўргазмаси уюштирилди.

Эндиликда асосий эътибор умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини ўзлари танлаган таълим муассасаларига топширилишини таъминлашга қаратилмоқда. Бу борадаги ишларнинг ўз вақтида ва сифатли, қонун талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида вилоят прокуратураси томонидан штаб ташкил этилиб, прокурорлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур ишчи гуруҳлар битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиниши, таълим муассасаларида маслаҳат марказлари ташкил этилиши, ҳужжатлар йиғма жилдини битирувчилар ва ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирокида 30 июнгача топширилиши, имконияти чекланган битирувчиларни ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига маслаҳат комиссиялари хулоса ва тавсиялари асосида қабул қилиниши, тест синовларининг адолат ва ошкоралик тамойили асосида ўтказилиши каби муҳим вазифалар бажарилишини назорат қилади.

Шерзод Маҳаммадиев,
вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси


Киритилган вақти: 02/06/2016 16:27.   Кўрилганлиги: 807
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ishchi-guruh-ish-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг