
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда масъул ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган мазкур семинарда ҳокимликлар масъул ходимлари, адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ходимлари, бошқарув органлари девонхона мудирлари ҳамда юридик хизмат мутасаддилари иштирок этди.
Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, президент фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда ҳукумат томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлашда тегишли раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Семинарда, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатлари билан ишлаш учун электрон ҳужжат айланиш тизимлари, замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ривожлантириш ҳамда уларни қўллашда Doc Flow янги дустурини ишлатиш бўйича амалиёт ўтказилди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.