Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИШ БЕРУВЧИЛАР БИТИРУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

ИШ БЕРУВЧИЛАР БИТИРУВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида вилоятдаги ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналишидаги таълим муассасалари битирувчилари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят меҳнат бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган ярмаркада тизимдаги ўттизга яқин корхона ва ташкилот, алоқа операторлари ҳамда давлат бошқаруви органлари юздан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Бугунги кунда вилоятда ТАТУ Самарқанд филиали ҳамда еттита касб-ҳунар коллежида соҳа учун мутахассис-кадрлар тайёрланмоқда. Мазкур таълим муассасалари талаба-ёшлари ўқиш давридаёқ вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларда амалиёт ўтаб, касб кўникмасига эга бўлмоқда. Шунингдек, давлат органлари, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар ҳам ушбу муассасаларда ахборот технологиялари бўйича ўз билим ва малакасини ошириш имкониятига эга.

Тадбирда битирувчилар таклиф этилаётган иш ўринлари, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топиб, иш берувчиларнинг тавсия ва маслаҳатларини олдилар.

Меҳнат ярмаркаси давомида иш берувчилар ва битирувчилар ўртасида шартномалар имзоланди.


Охирги ўзгариш: 28/02/2016 08:32.   Кўрилганлиги: 582
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ish-beruvchilar-bitiruvchilar-huzurida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг