
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида 2014-2015 ўқув йилида битирувчи талабаларни ишга тақсимлаш ва жойлаштириш мақсадида «Битирувчи-2015» тадбири ўтказилди.
Тадбирда Самарқанд вилоятидан ташқари Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларидан қурилиш ва архитектура йўналишида фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотлар ўзларидаги бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Институтни 17 йўналишда 841 нафар бакалавр ва магистр битиради. Тадбир давомида архитектура ва қурилиш, қурилишни бошқариш, ландшафт архитектураси, муҳандислик-коммуникациялар қурилиши йўналишларида таҳсил олган юзга яқин битирувчилар ўз мутахассисликлари бўйича корхоналар билан шартномалар имзолашди.
Тадбир доирасида битирувчиларнинг замонавий ва миллий меъморчилик асосида тайёрланган турар жойлар, нафис санъат намуналари ва ландшафт архитектураси бўйича энг яхши лойиҳалари кўргазмаси ташкил этилди.
Гулмира Келдиёрова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.