Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР – ҚУДРАТЛИ МАМЛАКАТ ТАЯНЧИ"

"ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР – ҚУДРАТЛИ МАМЛАКАТ ТАЯНЧИ"

Каттақўрғон шаҳридаги Ингичка қўрғонида шу шиор остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль иштирокчилари дастлаб каттақўрғонлик ёшлар томонидан ишланган халқ амалий санъати намуналари билан танишишди. Шундан сўнг ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари, жумладан, тош кўтариш, арқон тортиш каби миллий ўйинлар бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида шаҳардаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, ўнлаб ёшлар иш билан таъминланди.

Шунингдек, "Тадбиркорлик билан келажак сари" ўқув машғулоти ҳам ўтказилиб, коллеж битирувчилари учун тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритишга доир маълумотлар берилди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчилари учун эса ёшлар билан ишлаш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Фестиваль сўнгида “Патронаж ёшлар” лойиҳаси асосида бир гуруҳ ёшлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва нуронийларнинг хонадонига ташриф буюришди.

Азим Қодиров


Охирги ўзгариш: 27/06/2015 19:56.   Кўрилганлиги: 1497
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/iqtidorli-yoshlar-qudratli-mamlakat-tayanchi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.