Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ИПАК ЙЎЛИ БОЗОРИ” ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

“ИПАК ЙЎЛИ БОЗОРИ” ФЕСТИВАЛИ БОШЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида “Silk Road Bazaar” (“Ипак йўли бозори”) миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали бошланди.

Фестивалда Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган 80 нафардан зиёдроқ уста-ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Маҳобатли Регистондан бошланадиган мазкур фестивалда Самарқанд кашталари, Тошкент чиннилари, Фарғона адрасию Шаҳрисабзнинг чопонлари ва нимчаларини томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, кулолчилик, гиламдўзлик, заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, сангтарошлик, каштадўзлик, зардўзлик, наққошлик, читгарлик сингари ҳунармандлик маҳсулотлари, элликдан ортиқ турдаги Самарқанд нонлари  ҳар қандай кишининг ҳайратини оширади.

Фольклор-этнографик жамоаларнинг чиқишлари, саҳналаштирилган томошалар ва концерт дастурлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, сайилда қандолат маҳсулотлари, полиз экинлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Фестиваль 26 августга қадар давом этади.

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:47.   Кўрилганлиги: 1429
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ipak-yoli-bozori-festivali-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.