Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШДА ЛАТВИЯ ТАЖРИБАСИ ҚАНЧАЛИК САМАРА БЕРАДИ?

ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШДА ЛАТВИЯ ТАЖРИБАСИ ҚАНЧАЛИК САМАРА БЕРАДИ?

Вилоят ҳокимлигида Инвестиция қўмитаси ташаббуси билан туман, шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида "Латвия тажрибаси асосида Ўзбекистонда инвестиция жозибадорлигини ошириш" мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Латвияда табиий ресурслар кўп бўлмаса-да, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, яшил иқтисодиёт, таълим, туризм соҳалари яхши ривожланган.

– Латвия ва Ўзбекистон инвесторларни жалб қилиш, иш ўринлари яратиш каби муаммолар устида иш олиб бормоқда, – дейди Латвиянинг Атрофни ҳимоя қилиш ва минтақавий ривожланиш вазирлиги мутахассиси Евгения Бутницка. – Бир неча кундан буён вилоятлардаги семинарлар орқали Ўзбекистондаги катта имкониятларни кўрдим. Менимча, ҳар бир ҳудуднинг имкониятидан келиб чиқиб, ривожлантириш йўналишида иш олиб бориш яхши самара беради. Инвестиция фақат иқтисодиётга йўналтирилиши муҳим эмас, уни туризм, тиббиёт, маданий соҳаларга ҳам жалб қилиш мумкин. Мен аввал ҳам Ўзбекистонга келгандим. Аммо ўшанда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар жуда кўп эди. Қисқа вақтда мамлакатингизда бу каби муаммолар ижобий ҳал этилибди. Бу ҳам сайёҳлар ва инвесторларни жалб қилади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2018 йилнинг биринчи ярмида икки давлат ўртасида 16 миллион 160 минг долларлик товар айланмаси кузатилган. Шунингдек, вилоятимизда Латвия инвестицияси иштирокида 7 та қўшма корхона фаолият юритмоқда.

 

Вилоят ҳокимлик ахборот хизмати

 


Охирги ўзгариш: 03/12/2018 11:57.   Кўрилганлиги: 993
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/investorlarni-jalb-qilishda-latviya-tajribasi-qanchalik-samara-beradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.