Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Инсонпарварлик руҳида

Инсонпарварлик руҳида

Самарқанд шаҳрида мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Халқаро Қизил хоч ва Қизил Ярим ой федерацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти раиси Ҳ.Каримов, Халқаро Қизил хоч ва Қизил Ярим ой федерацияси президенти Тадатеру Коное Ўзбекистон Қизил ярим ой ҳаракати томонидан фавқулодда вазиятларда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, алоҳида эътиборга муҳтожларга тиббий-ижтимоий ёрдам бериш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини эътироф этдилар.

– Ҳозирга келиб Қизил хоч ва Қизил Ярим ой ҳаракати жаҳоннинг 190 дан ортиқ мамлакатини бирлаштирган, – деди Тадатеру Коное жаноблари. – Аъзоларимиз томонидан жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига гуманитар ва тиббий ёрдам кўрсатилаётгани ташкилотимиз нуфузини янада оширмоқда. Ўзбекистонда ҳам одамларга беғараз кўмаклашиш, малакали мутахассисларни тайёрлашга эътибор қаратилаётгани бизни мамнун этади.

Тадбирда Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти вилоят ташкилотининг инсонпарварлик фаолиятига оид видеолавҳа намойиш этилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова иштирок этди.

 

Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.



Охирги ўзгариш: 03/07/2017 16:39.   Кўрилганлиги: 1116
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/insonparvarlik-ruhida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.