Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Инсон ҳуқуқи – олий қадрият

Инсон ҳуқуқи – олий қадрият

Пойтахтимизда бошланган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида тараққиёт мезонларини ўлчаш бўйича қиёсий кўрсаткичлар: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги халқаро конференция 22 ноябрь куни Самарқандда ўз ишини давом эттирди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ва унинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТ Тараққиёт дастури ва Ф.Эберт номидаги жамғарманинг (Германия) мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида ташкил этилган конференциянинг иккинчи кунида иштирокчилар Барқарор ривожланиш мақсадларини миллийлаштириш кўрсаткичлари, механизмлари, бу борада халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиётимасалаларини муҳокама қилдилар.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, вилоят ҳокими Т.Жўраев, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Ф.Караханов конференциянинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритиб, муҳокама этилаётган мавзулар юзасидан халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар, Ўзбекистон ҳукумати ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида долзарб фикр-мулоҳазалар билдирилганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятда гендер тенглигини таъминлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштироки ҳақида сўз юритди.

Конференцияда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича давлатнинг аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти ташкил этилиши, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни янада ривожлантириш бўйича халқаро ҳамжамият томонидан индикаторлар ишлаб чиқилганлиги қайд этилди. Бу индикаторлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий, шунингдек, демографик, жиноятчиликка қарши курашиш ва одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ кўрсаткичларни ўз ичига олади.

Конференция якунлари бўйича иштирокчилар инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳолатини баҳолашда индикаторлардан фойдаланиш инсон ҳуқуқлари бузилишига муносабат билдиришнинг муқобил механизмларини яратишга, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва тикловчи чоралар амалга оширилишини таъминлашга ҳам имкон беришини таъкидладилар.

Халқаро конференция қатнашчилари Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ва муқаддас қадамжолар, диққатга сазовор масканларни томоша қилди.

F.ҲАСАНОВ.


Охирги ўзгариш: 27/11/2017 17:43.   Кўрилганлиги: 255
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/inson-huquqi-oliy-qadriyat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг