Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИННОВАЦИОН ҒОЯ, ТЕХНОЛОГИЯ ВА ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ

ИННОВАЦИОН ҒОЯ, ТЕХНОЛОГИЯ ВА ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ

Самарқанд тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейда ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси”да 150 га яқин технологиялар ва ишланмалар намойиш қилинди.

Кўргазмада 30 дан ортиқ муассасалар – Ўзбекистон Фанлар академияси, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари тасарруфидаги илмий-тадқиқот марказлари, тажриба конструкторлик ташкилотлари ҳамда Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари олий ўқув юртлари олимлари ўзларининг инновацион маҳсулотлари билан қатнашди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари О.Парпиев, вилоят ҳокими ўринбосари Х.Хўжаёров мазкур кўргазмада намойиш этилаётган саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, информацион технологиялар, фан ва таълим соҳаларидаги ғоялар, лойиҳалар иқтисодиётимизни модернизациялаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда илмий маҳсулотларни яратишда ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.


Ярмарка доирасида “Ёшларнинг инновацион ғоялари” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ҳамда илмий семинар ташкил этилди. Танлов ғолибларига дипломлар топширилди.

Семинарда Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филилали ҳамда қишлоқ хўжалик институти олимларининг галофит ўсимликлар биомассаларидан муқобил энергетик манбалар сифатида фойдаланишнинг истиқболлари, картошканинг янги навларини яратиш ва бирламчи уруғчилигини такомиллаштириш, инсектицид фаолликка эга ўғитлар олиш технологияси, шамол энергетикасидан фойдаланиш, Самарқанд сайёҳлари учун ақлли Е-гид мобил иловасини яратишга доир маърузалари тингланди.


Киритилган вақти: 02/04/2016 17:43.   Кўрилганлиги: 1615
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/innovatsion-goya-texnologiya-va-loyihalar-taqdimoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.