Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ САМАРАЛАРИ

ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ САМАРАЛАРИ

Самарқанд шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасини амалга оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Унда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, лойиҳада қатнашаётган таълим муассасалари педагоглари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

2004 йилда ташкил этилган Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан юртимиздаги 11 мингдан ортиқ, жумладан, беш минг нафар алоҳида эҳтиёжли болаларга зарур ижтимоий-тиббий ёрдам кўрсатилди.

Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ва 2014-2016 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси ҳам юртимиздаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун таълим сифатини такомиллаштириш, уларни мактабгача таълим ва умумтаълим мактабларига қамраб олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мамлакатимизнинг беш ҳудуди, жумладан, Самарқанд шаҳрида лойиҳа доирасида 13, 17, 45-умумтаълим мактаблари ҳамда 24, 76 ва 105-мактабгача таълим муассасаларида инклюзив таълим йўлга қўйилган. Бунинг учун ушбу муассасалар замонавий ахборот технологиялари, ўқув қуроллари билан таъминланди, ресурс-маркази ташкил этилиб, ўқитувчилар ва ота-оналарга инклюзив таълим бўйича зарур маълумотлар берилди. Натижада 126 нафар алоҳида эҳтиёжли болалар махсус мактаб-интернатларга эмас, балки лойиҳага киритилган олти муассасада тенгдошлари қатори таълим-тарбия олишга жалб этилди.

Инклюзив таълим жараёни шуни кўрсатмоқдаки, алоҳида эҳтиёжли болаларда ҳам, уларнинг ота-оналарида ҳам жамиятда тўлақонли аъзо сифатида фаоллик кузатилмоқда. Лойиҳадан кўзланган мақсад ҳам аслида шу эди.

Семинарда инклюзив таълимнинг асосий мақсад ва тамойиллари, уни амалга ошириш услублари ҳақида маълумот берилиб, педагог кадрларнинг малака ва тажрибасини ошириш, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб бориш юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.

Ғ. Ҳасанов


Киритилган вақти: 06/01/2016 17:38.   Кўрилганлиги: 1562
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/inklyuziv-talim-samaralari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.