Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ОЛИШ УЧУН ЯНГИ ҚАДАМЛАР ТАШЛАНДИ

ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ ОЛИШ УЧУН ЯНГИ ҚАДАМЛАР ТАШЛАНДИ

Самарқандда Европа Иттифоқи ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси иштирокчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси делегацияси, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ходимлари билан вилоят ҳокимлиги, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, молия бошқармалари вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган учрашувда лойиҳанинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шундан сўнг иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган Ресурс марказининг очилиш маросимида қатнашдилар.

Иккинчи кун “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси доирасида конференция бўлиб ўтди. Унда лойиҳада иштирок этаётган таълим муассасалари, нодавлат нотижорат, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Анжуман давомида инклюзив таълимнинг асосий тамойиллари, бу борада амалга оширилаётган ишлар, кадрлар тайёрлаш, инклюзив таълимнинг ҳуқуқий асослари каби масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

– Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган мазкур лойиҳа ўтган йилдан бошлаб амалиётга татбиқ этилиб, 2016 йилгача мўлжалланган, – дейди лойиҳа раҳбари Юрген Беккер. – У Ўзбекистондаги беш вилоятда амалга оширилиб, унда 700 нафарга яқин болаларнинг қамраб олиниши режалаштирилган. Айни пайтгача бу вилоятларнинг барчасида ресурс маркази ташкил этилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Ушбу ресурс-марказларда ўқитувчилар, ота-оналар инклюзив таълим бўйича маълумотга эга бўлиши мумкин. Мазкур лойиҳага ҳар бир вилоятдан учтадан умумтаълим мактаби ҳамда шунча мактабгача таълим муассасаси қамраб олинди.

 Шунингдек, лойиҳанинг халқаро экспертлари инклюзив таълим соҳасидаги чет эл тажрибаси билан ўртоқлашдилар, Ўзбекистонда амалга ошириладиган фаолиятнинг мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтдилар.

Конференция ишида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.

Гулруҳ Мўминова


Киритилган вақти: 04/03/2015 14:02.   Кўрилганлиги: 686
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/inklyuziv-talim-olish-uchun-yangi-qadamlar-tashlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг