Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Имрон Хон: Самарқанд ва Бухорони кўришни ёшлигимдан орзу қилардим

Имрон Хон: Самарқанд ва Бухорони кўришни ёшлигимдан орзу қилардим

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси ва Мирзо Улуғбек музейида бўлди.

Юқори мартабали меҳмонга мазкур обидаларнинг бунёд этилиш тарихи, буюк жаҳонгир Амир Темур ва темурийларнинг давлатчилик анъаналари, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Регистон майдонидаги Тиллакори мадрасасида намойиш этилган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, бу ишни давом эттириб келаётган уста ва ҳунармандларнинг иши юқори мартабали меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Покистон Бош вазири ёшлигиданоқ Самарқанд ва Бухорони кўришни орзу қилгани, Амир Темурнинг бунёдкорлик ишларини катта қизиқиш билан ўрганганини алоҳида қайд этди. Имрон Хон буюк соҳибқироннинг бунёдкорлик ишларига дунёнинг турли мамлакатларидан энг яхши усталарни жалб қилгани ва у қурдирган биноларда мовий рангга алоҳида эътибор қаратилганини қайд этди.


Киритилган вақти: 16/07/2021 20:25.   Кўрилганлиги: 108
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/imron-xon-samarqand-va-buxoroni-korishni-yoshligimdan-orzu-qilardim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.