Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯСИ ТАЪСИС ЭТИЛАДИ

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯСИ ТАЪСИС ЭТИЛАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркия давлатидан келган исломшунос олимлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Туркиянинг нуфузли олий ўқув юртлари 30 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари ўз юртларида Ислом динининг ўқитилиши ва фойдаланиладиган адабиётлар, манбалар ҳақида маълумот берди.

Тадбир давомида Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази ва Туркиянинг Истанбул университети илоҳиёт факультети, Ибн Ҳолдун, Кастомоно ва Истанбул заин университетлари ўртасида илмий ҳамкорлик ва мутахассислар алмашинуви бўйича меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум асосида келажакда ўзаро кадрлар алмашиш ва Туркия фондларида сақланаётган ноёб қўлёзма асарларини ўрганиш, уларни ўзбек тилига таржима қилиш ва халққа етказиш асосий мақсад қилинган. Бундан ташқари, буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганаётган тадқиқотчиларига туркиялик профессор-ўқитувчиларнинг раҳбарлик қилиши ва, аксинча, уларнинг илмий ишларига бизнинг олимлар раҳбарлик қилиши ҳам режалаштирилган.

Халқаро тадқиқот маркази томонидан Имом Бухорий халқаро стипендиясини таъсис этиб, буюк муҳаддис бобомизнинг илмий меросини ўрганаётган бошқа давлатлардаги ўрганувчиларни рағбатлантириб бориш ҳам назарда тутилган.

 

Ўктам Худойбердиев.


Охирги ўзгариш: 04/06/2018 23:15.   Кўрилганлиги: 870
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/imom-buxoriy-xalqaro-stipendiyasi-tasis-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.