Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИГА ТАШРИФ БУЮРГАНЛАР СОНИ 4 МИНГДАН ОШДИ

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИГА ТАШРИФ БУЮРГАНЛАР СОНИ 4 МИНГДАН ОШДИ

Бу ҳақда Самарқанд вилояти матбуот уйида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Матбуот анжуманида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур муассаса зиммасига юклатилган вазифалар ва айни пайтдаги фаолият ҳақида оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот бериб, илмий ходимлар томонидан шу пайтгача 20 га яқин китоб нашр қилинганлигини, ҳозирги кунда Имом Бухорий бобомизнинг учта – “Биррул волидайн” (Ота-онага яхшилик қилиш), “Холқ афъол ал-ибод” (Бандалар феълларининг яратилиши) ва “Сулосиёт ул-Бухорий” (“Саҳиҳи Бухорий” асаридаги санади уч ровийли ҳадислар) китоблари таржима қилиниб, таҳрир ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

Шунингдек, заминимиздан етишиб чиққан улуғ алломалар ҳаёти ва илмий-маърифий фаолиятини ўрганиш борасидаги изланишлар самарасида “Имом Бухорий мажмуаси” китоб-альбоми, “Имом Бухорий ҳаёти”, “Муҳаддислар султони”, “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, “Иброҳим Саффор Бухорий ҳаёти ва илмий мероси” китоблари яратилиб, нашрга тайёрланаётганлигини, марказ томонидан дунёдаги 14 та етакчи ислом тадқиқот маркази ва университетлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланганлигини, бундан ташқари, Буюк Британия, Франция, Германия, АҚШ, Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Малайзия, Покистон, Ҳиндистондаги илмий марказлар билан алоқалар йўлга қўйилганлигини билдирди.

Матбуот анжуманида марказ ходимлари томонидан жойларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.


Киритилган вақти: 03/03/2019 15:47.   Кўрилганлиги: 567
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/imom-buxoriy-xalqaro-ilmiy-tadqiqot-markaziga-tashrif-buyurganlar-soni-4-mingdan-oshdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.