Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИ ЯҚИНИДА 4 ЮЛДУЗЛИ МЕҲМОНХОНА ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИ ЯҚИНИДА 4 ЮЛДУЗЛИ МЕҲМОНХОНА ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Американинг «GMFR AL-BUKHARIY» компанияси Президенти Дилявер Гулям Имом Бухорий мажмуа ҳудудида 4 юлдузли меҳмонхона қурилишига старт берилиши ҳамда тамал тоши қўйиш маросимини очиш учун Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонхона 3 қаватли, 100 ўринли хонадан иборат бўлади. У халқаро ҳалол стандарти асосида қурилади.
Бундан ташқари, меҳмонхонада ресторан, бар ва конференция зали бўлади.  Тамал тошини қўйиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, «GMFR AL-BUKHARIY» компанияси ва Пайариқ туман нуронийлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган Дилявер Гулям барчани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, унинг ота-боболари айнан шу заминда яшаганлиги сабабли, у бу ерда меҳмонхона қуришдан жуда бахтиёрлигини билдирди.


Киритилган вақти: 05/08/2019 12:55.   Кўрилганлиги: 359
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/imom-buxoriy-majmuasi-yaqinida-4-yulduzli-mehmonxona-qurilishiga-tamal-toshi-qoyildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.