Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Имом ал-Бухорий мажмуасида “Туризм ахборот маркази” фойдаланишга топширилди

Имом ал-Бухорий мажмуасида “Туризм ахборот маркази” фойдаланишга топширилди

Имом ал-Бухорий мажмуасида вилоят Туризмни ривожлантириш Департаменти ва Пайариқ туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Туризм ахборот маркази” қуриб фойдаланишга топширилди.

Ушбу марказнинг очилишига бағишланган тантанали тадбирда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти, туман ҳокимлиги вакиллари ва нуронийлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда туризмга берилаётган эътибор, туризмни ривожлантиришда туристларга яратилаётган шарт-шароитлар, дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрадиган сайёҳларга намунали хизмат кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлашишди.

Шунингдек, дунё сайёҳлари эътиборини юртимизнинг гўзал ва хушманзара табиати, тарихий обидалари, кўҳна иморатлари билан таништиришда “Туризм ахборот маркази”нинг ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот беришди.

Фойдаланишга топширилган туризм ахборот марказида гид хизматлари, транспорт, почта хизматлари, мобил алоқа сим карталарини расмийлаштириш, пайнет каби хизмат турлари йўлга қўйилган. Бу хизматларнинг ҳар бири юртимизга ташриф буюрган туристлар учун қулайликлар яратиши шубҳасиздир.


Киритилган вақти: 22/07/2019 17:44.   Кўрилганлиги: 373
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/imom-al-buxoriy-majmuasida-turizm-axborot-markazi-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.