Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

Самарқанд вилоят Матбуот уйида ёшлар сиёсатини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг долзарб масалалари ҳамда ахборот хизматларининг оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорлиги масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети ўқитувчи ва талабалари, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти қошида фаолият юритаётган журналистик маҳорат маркази тингловчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Фармон Тошев, Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбеков ва бошқалар бугунги кунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари расмий веб-сайтлари орқали жамоатчилик билан алоқалари, ахборот хизматларининг оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорлиги, соҳадаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида фикр-мулоҳаза юритдилар.


– Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети билан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда вилоят газеталари ўртасидаги ижодий ҳамкорлик ўз самарасини бераяпти, – деди Ф.Тошев. – Айниқса, ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлашда, хусусан, назария ва амалиёт уйғунлиги жуда муҳим аҳамият касб этаяпди.

– Бугун журналистика сифат жиҳатидан янгиланиб бормоқда, – дейди Тўлқин Эшбеков. – Энди ахборотни наинки телевидение, радио ва босма нашрлар, балки интернетдан ҳам оляпмиз.


Демак, журналистика факультетларини битириб чиқаётган ёшлар, ҳудудларда фаолият юритаётган журналистлар ҳамда ахборот хизмати масъул ходимлари замон билан ҳамнафас бўлиши лозим. Ўқувчиларимизга зарур ахборотни ўзимиз ишончли ва профессионал тарзда етказиб берайлик.

Масалан, ҳозирги пайтда Ўзбекистон Миллий университети талабалари билан ҳамкорликда тайёрлаб келаётган www.uchildiz.uz веб-сайти анчагина оммалашиб улгурди. Унда университет ҳаёти, мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ёритиб боряпмиз. Аҳамиятли томони шундаки, сайт ижодкорларининг аксарияти ёш журналистлардир. Бу – ёшлар сиёсатини, уларнинг ўй-кечинмалари, таклиф ва ташаббусларини самаралироқ ёритишимизда қўл келяпти.


Семинар давомида таҳририят қошида фаолият юритаётган журналистик маҳорат марказининг жорий йилги битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Шунингдек, анжуман сўнгида “Тафаккур” нашриёти томонидан чоп этилган “Мулоҳазадан мушоҳадагача” деб номланган мақолалар тўпламининг тақдимот маросими ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Раббимова сўзга чиқди. 


Охирги ўзгариш: 17/05/2015 17:51.   Кўрилганлиги: 528
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ilmiy-amaliy-seminar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг