Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги “Иқтисодиёт мактаби”да “Хизмат кўрсатиш соҳаси: ривожланиш тенденцияси ва истиқболлари” мавзусида республика анъанавий илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг етакчи олимлари, ёш тадқиқотчилар ва мутахассислар иштирокида ўтган анжуманда хизмат кўрсатиш соҳасининг юртимиз иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишдаги ўрни муҳокама қилинди.

– Мазкур мактаб ташкил этилган дастлабки йил иқтисодиёт йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилардан юзтага яқин илмий мақолалар қабул қилган бўлсак, бугун уларнинг сони йилига 700 тадан ошмоқда, – дейди “Иқтисодиёт мактаби” раҳбари, профессор М.Пардаев. – Бугунги анжуманга барча вилоятлардан келган мутахассис-олимларнинг хизмат кўрсатишнинг алоҳида тармоқлари самарадорлигини оширишда менежмент, маркетинг ва молиявий муносабатларни, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил, аудит ва статистика фанларини такомиллаштириш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш масалаларига оид мақолалари тақдим этилган.

Шунингдек, анжуманнинг олтита шўъба йиғилишларидаги маърузаларда хизмат кўрсатишнинг долзарб масалаларига эътибор қаратилди. Муҳокамага қўйилган муаммолар юзасидан олимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

А.Шерхолов


Киритилган вақти: 24/02/2016 18:13.   Кўрилганлиги: 680
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ilmiy-amaliy-konferentsiya

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг