Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЛЛАТЛАРГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

ИЛЛАТЛАРГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

Жорий йилнинг 25 июнь куни Тошкент шаҳрида “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ўртасида ўтказилган

“Иллатларга қарши биргаликда курашайлик!” мавзусидаги ижодий ишлар танловининг Республика босқичида Жомбой туманидаги 56-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси, “Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак аъзоси Дилдора Раҳматова фаол иштирок этиб, фахрли I даражали диплом билан тақдирланди. 

Шунингдек, тадбир доирасида Россия Федерациясининг Маориф вазирлиги билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 1-20 май кунлари “Соғлом овқатланиш – фаол турмуш тарзи” акциясининг “Биргаликда амалга оширамиз” лойиҳаси доирасида халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Лидер” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Мазкур тадбирда Самарқанд шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси А.Валиева ва ушбу мактабнинг ўқитувчиси З.Ислямовалар иштирок этиб, танлов сертификатини қўлга киритишди.


Киритилган вақти: 26/06/2019 11:10.   Кўрилганлиги: 854
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/illatlarga-qarshi-birgalikda-kurashamiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.