Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ИЛЛАТГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!”

“ИЛЛАТГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!”

26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш кунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Ургут туманидаги Мирзабоғлон-Чеп маҳалла марказида ўтказилган тадбирда маҳалла аҳли, қишлоқ оқсоқоллари ва фаоллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари, вилоят наркология диспансери шифокор-мутахассислари йиғилганларга гиёҳвандликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, наркотик моддаларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида маълумот беришди. 

Тадбир ташкилотчилари “Золотинка” болалар оромгоҳида ҳам бўлиб, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган болалар иштирокида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этишди. Футбол, волейбол, шахмат-шашка, сузиш, стол тенниси каби мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчиларга вилоят ички ишлар бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

Гиёҳвандлик кўчасига кириб, аянчли аҳволга тушиб қолган айрим ёшларнинг  тақдири акс эттирилган “Адашганлар қисмати” фильми ёшларда катта таассурот қолдирди.

Ойлик доирасида, шунингдек, Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей спорт залида Самарқанд шаҳридаги коллеж ва лицейлар ўқувчилари ўртасида мини-футбол мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Унда мезбонлар жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Самарқанд педагогика ва xизмат кўрсатиш ҳамда Самарқанд банк коллежи ўқувчи-ёшлари кейинги ўринларни қўлга киритишди.

Мафтуна Рўзиева


Киритилган вақти: 25/06/2015 18:00.   Кўрилганлиги: 498
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/illatga-qarshi-birgalikda-kurashamiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг