Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Илғор теримчиларга ёғ, шакар совғага

Илғор теримчиларга ёғ, шакар совғага

Оқдарё туманидаги «Фарида Жасмина» фермер хўжалиги аъзолари жорий йилда 25 гектар майдонда пахта етиштирди. Хўжаликда хом ашёни йиғиштиришга Кумушкент маҳалласидаги 100 нафарга яқин уюшмаган аҳоли жалб этилди. 

- Мавсум бошидан буён теримда қатнашяпман, - дейди Фароғат Соҳибова. - Хўжаликларда ўтган йилгидан фарқли равишда теримчилар учун дала бошида чой, иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитлар яратилган. Терим пулимизни кунлик беришяпти. Бундан ташқари, илғор теримчилар ҳомийлар томонидан рағбатлантирилиб борилмоқда. Ўзим кеча 210 килограмм пахта тердим. Бунинг учун вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари келиб, газ плитаси совға қилишди. Терим пулимдан ташқари шакар ва ёғ беришди.

Кунига 100 килограмм ва ундан зиёд пахта терган илғор  теримчиларга ёғ ва шакар берилиши уларни янада руҳлантирди.

Эркин ҲОТАМОВ.


Киритилган вақти: 06/10/2017 16:23.   Кўрилганлиги: 1022
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ilgor-terimchilarga-yog-shakar-sovgaga

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.