Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ: САМАРҚАНД ВА САМАРҚАНДЛИКЛАРНИНГ ҲИССАСИ

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ: САМАРҚАНД ВА САМАРҚАНДЛИКЛАРНИНГ ҲИССАСИ

Фашизмга қарши жангларда 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмади... 

Эслатма: Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган, 1,5 миллиони урушда бевосита иштирок этган. Болалар, қариялар ва аёлларни ҳисобга олмаганда, аҳолининг 40 фоиздан кўпроғи қўлига қурол олиб, урушда қатнашган.

* Фронтдан қайтган қарийб 100 минг аскарнинг 293 нафари бугунги кунда ҳаёт гаштини сураяпти. Душманга фронт ортидан туриб курашганларнинг 5 500 нафари умргузаронлик қилмоқда.

* Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида 48 500 нафар шаҳид кетган ота-боболаримиз номлари абадийлаштирилган.

* Уруш бошланган кунларда ҳарбий комиссарликларга фронтга жўнатишларини сўраб 1316 киши ариза топширган. 1941 йил август ойига келиб уларнинг сони 2300 га етган. Ариза берганларнинг 613 нафари хотин-қиз бўлган.

* Воронеж алоқа билим юрти, 2-Харьков танк билим юрти ва авиация мактаблари Самарқандга кўчириб келтирилган.

* 1941 йилнинг охирига келиб икки ярим мингдан ортиқ аёл завод ва фабрикаларда ишлаган. Улар энг мураккаб жараёнларни ўзлаштириб, эркакларнинг ўрнини билдирмай меҳнат қилган.

* Самарқандга Россия, Украина, Белорусия, Молдавия, Болтиқбўйи ўлкаларидан кўчириб келтирилган 165 минг киши жойлаштирилган, улар бошпана ва иш билан таъминланган. Самарқандда олти квартирали тўртта уй, олтита барак қуриб берилган, талабалар ётоқхоналари ва бўш квартиралар ҳам ажратилган.
Кўчириб келтирилган болаларни жойлаштириш учун Жомбой, Булунғур, Фориш, Нарпай, Пастдарғом ва вилоятнинг бошқа туманларида 8 та болалар уйи ташкил этилиб, улар 4 270 болани тарбиялашни ўз зиммаларига олганлар.
Самарқанд шаҳридаги 11 та болалар уйига қўшимча равишда 660 бола жойлаштирилган.

* Биргина 1941-1942 йилларда фронтдаги жангчилар учун 11 минг жуфт пийма, 13 минг калта пўстин, 15 минг қулоқчин, 18 минг қўлқоп ва 58 мингта бошқа иссиқ кийим юборилган. Бундан ташқари, 6 вагон гўшт, 12 вагон вино, 2 вагон гуруч, 30 вагон мева ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган.

* Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 400 мингга яқин ватандошларимиз ҳақида архив материаллари тўпланиб, бу маълумотлар асосида “Хотира” туркумида 33 та китоб нашр этилган. Китобнинг 3 жилди Самарқанд вилоятига бағишланган.

* 2014 йилнинг 13 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш соҳасида хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш ҳисобига уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.
2015 йилдан бошлаб 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари йилига бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш курсидан ўтиш имконига эга бўлдилар.
Вилоятда пенсия ва нафақа олувчи уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари 6074 нафарни ташкил этади.

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 19 февралдаги “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан 1074 нафар фахрийлар тақдирланди.
Юбилей медали ва 700 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофотларини топшириш тадбирлари ўтказилди. Мукофотланганларнинг 405 нафарига уйига бориб, 669 нафарига жамоатчилик иштирокида тантанали топширилди.

* Касаба уюшмалари бюджети ҳисобидан уларнинг ҳар бирига 300 минг сўмдан моддий ёрдам берилди.

* Байрам тадбирлари муносабати билан 30 та ногиронлар аравачаси, 15 та эшитиш мосламаси, 35 та ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, 110 дона сиҳатгоҳ йўлланмалари тантанали равишда топширилмоқда.

Ушбу маълумотлар Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейи ўқитувчиси, Турон Фанлар академиясининг фахрий академиги АБДУРАҲМОН БОДИРОВ тўплаган маълумотлар асосида тайёрланди.


Киритилган вақти: 08/05/2015 18:57.   Кўрилганлиги: 1658
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ikkinchi-jahon-urushi-samarqand-va-samarqandliklarning-hissasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.