Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЖТИМОИЙ СОҲА ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИДА

ИЖТИМОИЙ СОҲА ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИДА

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги бир қатор ижтимоий соҳа муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди.

Жумладан, шаҳардаги 64-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатда тарбияланаётганлар учун яратилган шарт-шароит ўрганилди. Кейинги кунларда мазкур муассасада содир бўлган ҳолат мактаб жамоаси, мутасаддилар ва жамоатчилик иштирокида муҳокама этилди. Турли хил кўнгилсиз воқеалар рўй бермаслиги бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Самарқанддаги 1- ва 10-сон меҳрибонлик уйларида ёш авлоднинг муносиб таълим-тарбия олиб, камолга етиши учун давлатимиз томонидан барча шароит яратилган. Шуниси борки, бу ерда вояга етаётган ёш авлод кўп сонли инсонларнинг меҳри ва эътиборидан баҳраманд бўлиши, энг асосийси, жамоатчиликнинг ғамхўрлигини ҳис этиши керак. Мутасаддилар билан мана шу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

131 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган инсонлар истиқомат қилаётган “Саховат” интернат-уйида бир қатор муаммолар борлиги кузатилди. Жумладан, бинода лифт ишламайди, ювиниш хоналари таъмирталаб, санитария қоидаларига амал қилинмаган. Муассаса ҳовлисида ободончилик ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ёзги павильонда кроват-сўрилар бор, бироқ шароит яратилмаганлиги сабабли баҳаво жойга ҳеч ким келмайди.

Самарқанд шаҳридаги “Россия Федерациясига меҳнат мигрантларни кетишдан олдин тайёрлаш ва жўнатиш маркази” фаолиятини янада жонлантириш, бориб-келувчиларга яқиндан ёрдам кўрсатадиган муассасага айлантириш борасида кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Э.Турдимов мутасаддиларга собиқ сил касалликлари шифохонаси жойлашган, ҳозирда бўш турган бинодан мақсадли фойдаланиш бўйича топшириқ берди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 19:12.   Кўрилганлиги: 1231
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ijtimoiy-soha-jamoatchilik-etiborida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.