Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА

Юртимизга ташриф буюрган Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Шарон Барроу раҳбарлигидаги делегация аъзолари Самарқандда бўлди. 

Меҳмонлар вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларида ишчи-хизматчиларнинг эркин ва хавфсиз меҳнат қилишлари, дам олишлари учун яратилган шарт-шароит билан танишдилар.

“СамАнтепГилам” масъулияти чекланган жамиятида ходимлар учун хавфсиз ва ижтимоий кафолатланган меҳнат шароити яратилгани, ишлаб чиқариш жараёнлари замонавий технологиялар асосида олиб борилаётгани меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Корхона бошланғич касаба уюшма ташкилоти ва маъмурият ижтимоий шериклигида меҳнаткашларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни тиббий-ижтимоий муҳофаза қилиш, дам олдириш ва соғломлаштириш борасидаги ўзига хос тажриба эътироф этилди.

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси вакиллари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейда педагогларнинг иш фаолияти, улар учун яратилган шароитлар билан танишиш баробарида замон талабларига жавоб берадиган таълим жараёнларига ҳам гувоҳ бўлдилар.

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси бош котиби Ш.Барроу ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоеванинг Самарқанд вилояти касаба уюшма фаоллари билан учрашувида мамлакатимизда меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ижтимоий шериклик асосида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Самарқандга ташриф давомида меҳмонлар Сиёб деҳқон бозори ва шаҳардаги тарихий-маданий обидаларда ҳам бўлдилар.


Киритилган вақти: 02/04/2016 17:40.   Кўрилганлиги: 535
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ijtimoiy-sheriklik-asosida-2016

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг