Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДА

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд ҳудудий филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Парламент комиссияси ва халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат комиссияси аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуввватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси раиси А.Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан баркамол бўлиб вояга етиши учун кенг имконият ва шароитлар яратилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосидамамлакатимизда замон талаблари даражасидаги миллий таълим тизими яратилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкил этилиши, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида уч босқичли спорт ўйинларининг ўтказилиши юртимизда спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим омил бўлмоқда. Истеъдодли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида илм-фан, маданият ва санъат соҳаларида кўплаб танловлар ўтказилмоқда.

Бу жараёнда имконияти чекланган, жисмоний ва руҳий ривожланиши суст бемор болалар саломатлигини тиклаш, уларни ижтимоий мослаштириш ва соғлом тенгдошлари билан бирга таълим олишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу вазифаларни амалга оширишда 2004 йилда ташкил этилган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда марказ томонидан алоҳида эҳтиёжли болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва ота-оналарга тиббий, ижтимоий-педагогик, психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Давлат буюртмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида марказнинг ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Айни пайтда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги алоҳида эҳтиёжли болаларни қамраб олиш ва уларга Қарши шаҳрида марказ филиали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича иш олиб борилмоқда. Мазкур ижтимоий буюртманинг умумий қиймати 750 миллион сўмни ташкил этади.


Йиғилишда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори В.Алимова 2014-2015 йилларда давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш натижалари, жумладан, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятларида алоҳида эҳтиёжли болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий шерикликда амалга ошираётган лойиҳа ва тадбирлари, ННТнинг навбатдаги ҳудудий форумига тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд ҳудудий филиали фаолияти ҳамда 2014-2015 йилларда давлат грантларини қўлга киритган лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди.

Ғ.Ҳасанов


Охирги ўзгариш: 15/11/2015 09:50.   Кўрилганлиги: 737
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ijtimoiy-sheriklik-asosida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг