
Вилоятда 16 ёшгача бўлган тўққиз мингдан зиёд имконияти чекланган болалар истиқомат қилади. Ўтган йил уларга бюджет маблағлари ҳисобидан 83 та ногиронлик аравачаси тарқатилган.
Имконияти чекланган болалар учун еттита таълим муассасаси ишлаб турибди. Барча шаҳар ва туманларда вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича комиссия фаолият кўрсатади.
Жорий йил бошидан буён давлат хизматлари агентлиги томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 154 нафар шахсга фуқаролик паспорти, 285 нафар болага туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар берилган.
Самарқандда ушбу маълумотларни умумлаштирган мавзу “Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг бугунги ҳолати ва такомиллаштириш масалалари” юзасидан илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда бу соҳада олиб борилаётган ишларнинг илмий-амалий жиҳатларига тўхталиб ўтдилар.
- Дунё миқёсида аҳолининг 5-10 фоизи ижтимоий соҳада фаолият кўрсатади, - дейди Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори ўринбосари, профессор Л.Мўминова. – Ижтимоий иш йўналишининг мамлакатимизга кириб келганига кўп вақт бўлмаса-да, бу борада қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, юртимиздаги касблар ва лавозимлар миллий классификаторига “ижтимоий иш” касби ва “ижтимоий иш бўйича мутахассис”лик киритилди. Мамлакатимиздаги учта олий таълим муассасаси, шу жумладан, Самарқанд давлат университетида ҳам ижтимоий иш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Марказимиз тасарруфида эса ижтимоий иш бўлими фаолият кўрсатади. Ушбу соҳани янада такомиллаштириш учун амалий фаолиятни илмий жараён билан уйғунликда олиб бориш лозим.
Анжуман давомида соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар билдирилди. Хусусан, ҳокимият, таълим, соғлиқни сақлаш тизимининг ижтимоий соҳа билан боғлиқ йўналишига кадрларни шу соҳада таҳсил олаётган битирувчилардан танлаш лозимлиги қайд этилди. Баъзи тизимларда бу соҳага ажратилган штатлар етарли эмаслиги, ижтимоий йўналиш бўйича илмий фаолиятни амалиёт билан уйғунлаштириш лозимлиги таъкидланди.
Конференцияда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳ.Шодиева иштирок этди.
Гулруҳ Мўминова.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.