Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЖРО ИНТИЗОМИГА БАҒИШЛАНДИ

ИЖРО ИНТИЗОМИГА БАҒИШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳокимликлар, бошқармалар ва корхона-ташкилот, муассасаларда ижро интизомига қатъий риоя этилишига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда республика Бош прокурори О.Муродов, вилоят ҳокими Т.Жўраев қонунлар, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, шунингдек, ҳукумат қарорлари ва фармойишларидаги вазифаларнинг бажарилишида, аввало, уларни вақтида рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва ижрони тизимли назорат қилиш, мазкур ҳужжатларга асосан, раҳбарнинг аниқ мақсадга йўналтирилган топшириғини тайёрлаш, унинг масъул ижрочилари, ижро муддатларини кўрсатиш ҳамда ўз вақтида ижросини таъминлаш зарурлиги ҳақида сўз юритди.

- Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг шу йил 17-18 март кунлари вилоятга ташрифи ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берган топшириғига кўра, айрим вазифалар белгиланган муддатда амалга оширилмаган, - деди республика Бош прокурори О.Муродов. – Масалан, мажлис баёнида вилоят бўйича 233 та нодавлат ва давлат-шериклик асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасаларига ер ва бино ажратиш бўйича туман ва шаҳар ҳокимларининг тегишли қарорларини бир ой муддатда қабул қилиш лозимлиги белгиланган. Бироқ 82 та мактабгача таълим муассасаси учун ҳалигача ҳокимларнинг қарори қабул қилинмаган.

Йиғилишда муддати ўтган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда ҳокимлик, бошқармалар, корхона-ташкилотлар раҳбарларига белгиланган топшириқларни тўлиқ ва ўз муддатида бажариш, бу ишлар самарадорлигини оширишда раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш ҳақида аниқ вазифалар берилди.

 

Акрам Ҳайдаров.


Охирги ўзгариш: 28/05/2018 21:54.   Кўрилганлиги: 145
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ijro-intizomiga-bagishlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг