
“Самарқанд китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов Президентимизнинг жорий йил 27 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида вилоят матбуот ва ахборот, маданият бошқармалари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари, вилоят телерадиокомпанияси ҳамда СТВ телеканали ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда танловнинг республика ташкилий қўмитаси вакили, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси бўлим бошлиғи О.Шомуродов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов ва бошқалар мазкур тадбирнинг аҳамияти ва мустақиллик йилларида ижод аҳлини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз қобилияти ва иқтидорини тўла намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилгани хусусида сўз юритди.
Шунингдек, мазкур танловнинг маъно-мазмунидан келиб чиқиб, унда иштирокчиларнинг сони йилдан-йилга ортиб бораётгани танловга топширилган асарларнинг жанрлар ранг-баранглиги, ёши, касби-коридан қатъи назар ижод аҳли катта қизиқиш билан иштирок этаётганли алоҳида таъкидланди.
Бу галги танловга мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган 300 дан ортиқ ижодий асарлар топширилди.
– Бу каби танловлар биз, ижод аҳлига янада самарали фаолият кўрсатишимиз учун имконият берибгина қолмай бизга катта масъулият юклайди, – дейди танлов ғолиби, вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи муҳаррири Турғун Умиров. – Сабаби, фаолиятимиз давомида халқимиз эришган ютуқ ва марралар, бунёдкорлик каби эзгу ишларни халқчил тарзда етказишда тинимсиз меҳнат қилишимизга ундайди. Қолаверса, бугун устозлари қатори ёш ижодкорларнинг ҳам ғолиб бўлганлиги мени янада қувонтирди.
Тадбирда беш номинация бўйича ғолиблар номи эълон қилиниб, уларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.