Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЖАРА УЙДА ФОҲИШАХОНА ОЧГАН АЁЛГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

ИЖАРА УЙДА ФОҲИШАХОНА ОЧГАН АЁЛГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшовчи Сарвиноз исмли аёл уйида фоҳишахона ташкил қилганлиги тўғрисида шаҳар 3-сон ИИБ бошлиғи номига ариза тушди.

Ҳолат юзасидан тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди. Тадбирга кўра, ИИБ томонидан йигит ва қиз ролига “Федя” ва “Маҳлиё” исмли шахслар жалб қилинди.

Ўзини Федя деб таништирган йигит Сарвинозга қўнғироқ қилиб: “Телефон рақамингизни танишимдан олдим. Майлими, уйингизда севган қизим билан бир соат дам олсам”, деди. Сарвиноз йўқ демади, йигитнинг илтимосини 100 минг сўмга баҳолади.

Воқеа жорий йилнинг 31 январь куни бўлиб ўтди. Келишилган тадбирга кўра, Федя ва Маҳлиё Кимёгарлар қўрғони, Нарпай кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирига келди. Эшикни очган Сарвиноз йигитдан 100 минг сўм пулни олиб, уларга бир хонани ажратиб берди. Ўзи эса меҳмонга келган дугонаси Ирода билан ошхонада бемалол суҳбатлашиб ўтирди. Уларнинг қизғин суҳбатини эшик қўнғироғи бўлиб қўйди. Эшикни очган Сарвиноз рўпарасида ИИБ ходимларини кўриб, ранги қув учди.

Ижара уйида фоҳишахона очган Сарвиноз устидан жиноий иш қўзғатилди. Аниқланишича, аёл турмушидан ажрашган бўлиб, Нарпай кўчасидаги ушбу хонадонни яқинда ижарага олган ва осон пул топиш ниятида уйини фоҳишахонага айлантирган экан.

Судда гувоҳларнинг берган кўрсатмалари асосида Сарвинознинг айби ўз исботини топди. Суд ҳайъати унга нисбатан Жиноят Кодексининг 131-моддаси, 2-қисми билан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлади.


Киритилган вақти: 22/05/2019 14:51.   Кўрилганлиги: 488
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ijara-uyda-fohishaxona-ochgan-ayolga-jazo-tayinlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.