Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

III ХАЛҚАРО КОНГРЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИДАН ИБОРАТ ТУРКИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

III ХАЛҚАРО КОНГРЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИДАН ИБОРАТ ТУРКИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ижтимоий фанлар бўйича халқаро конгресс иштирокчиларидан иборат Туркия делегацияси Самарқандга ташриф буюрди. Вилоят ҳокимлигида делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Делегацияси таркибида ташриф буюрган меҳмонлар Туркиянинг буюк миллат мажлиси раиси ўринбосари, III халқаро конгресс раиси Мустафа Шентоп, кимё ва биокимё фанлари бўйича шимолий Каролина университетининг профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар, Туркия парламенти депутати, Туркиянинг буюк миллат мажлиси қошидаги “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамдўстлик гуруҳи раҳбари Осам Местен, Туркия Республикаси Омбудсмани Шареф Малкоч, Македония конституцион суди аъзоси Салех Мурат, Чорум вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Турхан Джандан, Чорум ҳокими Зеки Гюл, Туркия таълим вазири маслаҳатчиси Нежип Пазил Курт ва 30 дан ортиқ бошқа вакиллар икки мамлакат барча жабҳаларда алоқалари кун сайин ривожланиб, алоқалар янада мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлашди.


Учрашувда Туркия фуқаролари учун виза режимининг бекор қилинганлиги, Самарқанд-Туркия йўналиши бўйича авиақатновлар сонининг ошганлиги, қолаверса туризм сектори ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланиб, изчил ва муштарак асосланган ҳамкорлик икки томоннинг манфаатларига бирдай жавоб бериши билдирилди.
Делегация аъзолари Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишмоқда.


Охирги ўзгариш: 18/10/2018 15:46.   Кўрилганлиги: 121
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/iii-xalqaro-kongress-ishtirokchilaridan-iborat-turkiya-delegatsiyasi-samarqandga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг