
Давлат герби Ўзбекистоннинг Давлат байроғи, Давлат мадҳияси қаторида мамлакатимиз суверенитети, озодлиги, давлат мустақиллигининг рамзларидан биридир.
Халқимиз ҳар йили "Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган сана (1992 йил 2 июль)ни тарихий воқеа сифатида кенг нишонлайди.
Давлат рамзлари шу қадар азиз ва қадрли. Давлат герби тасвири мамлакатимиздаги давлат ташкилотлари бинолари пештоқига ўрнатилган. Герб тасвири муҳрларда ва давлат идоралари бланкаларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғозлар ва фуқаролик паспортида акс этган.
2010 йил 25 декабрдан кучга кирган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари тўғрисидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун билан давлатимиз гербидан фойдаланиш қоидалари янада мустаҳкамланди. Мазкур ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди. Давлат герби тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбе- кистон Республикаси Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
Дилшод МИРЗАЕВ,
СамДАҚИ ўқитувчиси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.