
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳам ушбу мақсадда тизимли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, Ички ишлар вазирининг жорий йил 3 январдаги фармойишига асосан Ички ишлар академияси ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда халқ билан мулоқот жараёни, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.
Ушбу ишчи гуруҳ дастлаб Самарқанд туманида ўз ишини бошлади. Туман ҳокимлиги мажлислар залида мазкур жараёнга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тумандаги мутасадди идоралар вакиллари билан зарур вазифалар белгилаб олинди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров иштирок этди.
Ўз мухбиримиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.