Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИКЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИКЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИ

Самарқанд шаҳрида 11 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирликларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов, Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири К.Касимов халқларимизнинг тарихий дўстлик, яқин қўшничилик муносабатлари кейинги йилларда янги босқичга кўтарилгани, бунда икки мамлакат Президентларининг самимий, дўстона муносабати муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлиги, диний экстремизм, терроризм каби глобал аҳамиятга эга жиноятларга қарши биргаликда кураш олиб бориши муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашув ва мулоқотларида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Ички ишлар вазирликларининг қўшма мажлиси ана шу музокараларнинг амалий натижаси сифатида ташкил этилди.

Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Касимов ички ишлар органлари тизимидаги яқин ҳамкорлик давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни жадал ривожлантириш, халқларимизнинг дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

Мажлисда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Трансчегаравий жиноятларга қарши курашиш ва ўзаро келишган ҳолда тезкор-қидирув тадбирларини олиб боришда Ички ишлар вазирликлари ўртасида алоқаларни кенгайтириш, терроризм ва экстремизга қарши биргаликда курашиш юзасидан фикр алмашилди.

– Қўшма мажлис ўзаро ҳамкорликни янги босқичда давом эттиришда муҳим қадам бўлди, – дейди Калмуханбет Касимов. – Йиғилиш давомида вазирликларимиз ўртасида тезкор қидирув, жиноятчиликка қарши курашиш, ўзаро ахборот алмашиш ва бошқа кўплаб масалалар юзасидан келишиб олинди.

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди.

 

ЎзА.  

 


Охирги ўзгариш: 12/05/2018 14:59.   Кўрилганлиги: 92
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ichki-ishlar-vazirliklarining-qoshma-majlisi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг