Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ НАМУНАЛИ ТАЯНЧ ПУНКТИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

“ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ НАМУНАЛИ ТАЯНЧ ПУНКТИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун, 18-февраль куни Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳарбийлар, маҳалла фуқаро йиғинлари ҳамда бир қатор соҳа вакиллари иштирок этишди.

Тантанали тадбирда кўрик-танловда 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ғолиблар билан бир қаторда “Энг маҳоратли профилактика инспектори”, “Профилактика инспекторининг энг фаол жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси”, “Энг фидойи маҳалла раиси”, “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича фаол мутахассис”, “Адолатли яраштириш комиссияси раиси”, “Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси”, “Энг фаол ёшлар етакчиси” ва “Энг фидойи сектор раҳбари”  номинациялари бўйича ғолиблар ҳам тадбир ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ҳарбий оркестр, маданият ва санъат ходимларининг бадиий чиқишлари тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади. 

 

 

 

 

 


Охирги ўзгариш: 18/02/2019 19:08.   Кўрилганлиги: 754
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ichki-ishlar-organlarining-namunali-tayanch-punkti-korik-tanlovi-goliblari-taqdirlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.