Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИНМАСИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛДИ

ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИНМАСИ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛДИ

Пастдарғом тумани Гўзалкент шаҳарчасида 19-сонли ички ишлар бўлинмаси учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

28 нафар ходим ишлайдиган бўлинма ҳудуддаги 26 та маҳалланинг 96 минг аҳолиси тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш учун хизмат олиб боради.

Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши натижасида ходимлар 25-30 километр узоқликдаги туман марказига қатнашига барҳам бериладиган бўлди. Ушбу бинода миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи, суриштирув, жамоат тартибини сақлаш ва бошқа бўлимлар жойлашган.

Бинонинг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 02/06/2018 08:55.   Кўрилганлиги: 1090
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ichki-ishlar-bolinmasi-uchun-yangi-bino-qurildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.