Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳурматли электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари!

Ҳурматли электр энергияси ва табиий газ истеъмолчилари!

Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   томонидан   2017   йил  29 майда “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро ишини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҚрисида”ги фармони қабул қилинди.


Мазкур фармон ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида истеъмолчилар ҳисобида нореал, асослантирилмаган қарздорлик аниқланмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида энергия ресурслари истеъмолчиларидан:

электр ва табиий газ бўйича ҳисоблагичнинг сурати ва тўлов патталари билан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиб, қарздорлик ҳолатига аниқлик киритилишини;

ҳудудда фаолият юритаётган электр ва табиий газ корхоналарининг дастурий тармоқларига телефон рақамини киритиб, тўловлардан хабардор бўлишни;

Интернет тармоғидаги uzenergo.uz, uztg.uz cайтларидан рўйхатдан ўтиб, қарздорликни текшириб боришларини сўраймиз.

Ўз ҳақ-ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг ва

маблағингизнинг ортиқча сарфланишига йўл қўйманг!

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ.



Киритилган вақти: 01/08/2017 20:06.   Кўрилганлиги: 1422
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hurmatli-elektr-energiyasi-va-tabiiy-gaz-istemolchilari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.