Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳамиша эътирофу эъзозга муносиб фахрийлар

Ҳамиша эътирофу эъзозга муносиб фахрийлар

      Паст Дарғом туманининг Гулобод маҳалласида истиқомат қилувчи,100 баҳорни қарши олган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Самандар бобо Пардаев ҳам ўша суронли дамларини аччиқ хотира билан эслайди.

Бир аср билан тенгдош Самандар бобо эндигина 21 ёшга қадам қуйган чоғида урушга отланиб, жангу жадаллар азобини, уқубатини бошидан кечирди. 9 нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараб улғайтирган, юздан зиёд набиралар қуршовида умргузаронлик қилаётган отахон давлатимиз, халқимиз эътиборидан, эъзозидан мамнун. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ,  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари "GM Uzbekistan" акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларни навбатсиз шартномавий буюртма бериш орқали харид қилиш имконига эга эга бўлди. Самандар бобо Пардаевга ушбу имтиёз асосида рўзғорбоп, оилавий автомашина  “Дамас”  тантанали равишда топширилди.

       Шу куни Самандар бобонинг хонадони туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилик, у кишининг яқинлари билан янада гавжум бўлди. Урушнинг оғир, суронли, мудҳиш хотираси ёдга олинди. Бугунги тинч ва фаровон, дориломон кунларга  шукроналар келтирилди. Дилдан кечган самимий суҳбатлар шоду хуррамликка   уланиб кетди.

      Каттақўрғон туманидаги Боғот маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 92 ёшли  Раҳмат бобо Қобилов ҳам қирчиллама ёшида урушга отланди. Днепр, Висла, Одер, Элба дарёлари бўйидаги жангларда кўрсатган мардонавор жасорати  Раҳмат бобонинг кўксини медалу орденларга тўлдирди. Бугун эса давлатимизнинг ҳамда  9 фарзанд, 94 нафар набира ва чеваралар ардоғида. Раҳмат бобо урушнинг машъум кунларини, суратларга муҳрлаган хотираларини гоҳида қувонч билан, гоҳида кўз ёш билан ёдга олади.

      Президентимиз Фармонига мувофиқ, Раҳмат бобо ҳам имтиёзли сертификат асосида “Дамас” автомашинаси соҳиби бўлди.

      Ҳақиқатдан ҳам,  Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилганларнинг жасорати  бугунги авлод учун намуна, ҳар қандай оғир шароитда кўрсатган матонати эса ҳамиша эътирофу эъзозга муносиб.



Охирги ўзгариш: 21/04/2017 21:48.   Кўрилганлиги: 551
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hurmatga-loyiq-qariyalar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг