Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳуқуқий онгни шакллантиришда ОАВнинг ўрни бор

Ҳуқуқий онгни шакллантиришда ОАВнинг ўрни бор

Самарқанд шаҳрида журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Фридрих Эберт жамғармаси кўмагида ОАВ ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун “Ҳуқуқий давлат ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. 

Журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, мутахассислардан ҳуқуқий маслаҳатлар олишни самарали йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган семинар-тренингда журналистлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этди.

– Бош қомусимизнинг 32-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати институти халқ ҳокимиятининг муҳим элементи сифатида конституциявий мақомга эга бўлди, – дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти Наргис Қосимова. – Янги қонунлар ва бошқа кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролик жамиятини юксалтиришда, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишда фуқаролик институтлари, оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишда янги босқични бошлаб берди.

Семинар-тренинг эркин мулоқот тарзида, турли машғулотлар асосида бўлиб ўтди.

Ғолиб Абдусаломов


Киритилган вақти: 08/08/2016 17:50.   Кўрилганлиги: 525
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/huquqiy-ongni-shakllantirishda-oavning-orni-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг