Ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ННТларнинг роли

Самарқанд шаҳрида «Жамиятда ҳуқуқий маданият ва фуқаровий ўзини-ўзи англаш туйғусини юксалтиришда ННТларнинг ўрни ва роли» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вилоят адлия, адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ҳамда роли, бу масалада давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шерикчилик муносабатларининг долзарб вазифалари бўйича маърузалар тингланди.

Тадбирда ижтимоий шериклик масаласида мавжуд ютуқ ва муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилиб, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ННТларнинг ролини кучайтириш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди.


Киритилган вақти: 14/10/2016 16:59.   Кўрилганлиги: 397

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг