Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликнинг ўрни

Ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликнинг ўрни

Нуробод туманидаги  мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида“Ҳуқуқбузарликларга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди.


Тадбирда сўзга чиққанлар, вояга етмаганлар, хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг  келиб чиқиш сабаблари чуқур таҳлил қилиш.Таҳлил натижаларидан келиб чиққан холда жиноятлар содир этилишига сабаб бўлаётган омилларларни кенг жамоатчилик  ўртасида муҳокома қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликда самарали ҳаракат қилиш лозимлиги ҳақида гапиришди.

            Маълумки, 2017 йил 17 августда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида йиғилиш баёнининг 3 банди ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 12 сентябрдаги 07/2-1536-сонли топшириқ хати ижрога қаратилди. Дастурда кўрсатилган вазифаларни самарали ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида ҳар-бир ҳудудда зудлик билан 2 тадан, Самарқанд шаҳрида 4 та  ишчи гуруҳи тузилди.
            Унинг таркибига туман-шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман-шаҳар прокурорининг ўринбосари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси, раис ўринбосари, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ва ўринбосари, халқ таълими бўлими масъуллари,  “Ёшлар иттифоқи” Кенгаши раиси, ўринбосари, ИИБ ўринбосарлари, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ИИБ масъул ходимлари, имом хатиблар бириктирилган эди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш Дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан вилоят Меҳнат Бош бошқармаси ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида  туман, чекка қишлоқларда яшовчи  аҳолининг  бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида меҳнат ярмаркалари ташкил этиш жадвали ишлаб чиқилди. У асосида ҳудудларда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркалари ўтказилмоқда. Уюштирилаётган меҳнат ярмаркаларида қишлоқ аҳолиси, жойларда жаъзо муддатини ўтаб қайтган хотин-қизлар иштироки кенг таъминланмоқда, ишга йўлланмалар асосида жойлаштирилди.

Худди шундай тадбирлар Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Иштихон туманларида ўтказилди ва 129 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.





Охирги ўзгариш: 28/09/2017 15:35.   Кўрилганлиги: 1076
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/huquqbuzarliklarni-oldini-olishda-hamkorlikning-orni

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.