
Соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, ортиқча вазн, кашандалик, спиртли ичимликларга ружу қўйиш ва камҳаракатлилик юрак фаолиятини аста-секин издан чиқариб, юрак-қон томирлари касалликларига олиб келади.
Юрак-қон томирлари касалликларини эрта аниқлаш ва самарали даволаш мақсадида Самарқанд вилоят кардиология диспансери ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари томонидан ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўрикларда вилоятимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, мазкур ишчи гуруҳ томонидан ҳозирга кадар вилоятимизнинг Тайлоқ, Қўшработ, Жомбой ва Самарқанд туманларида яшовчи 400 нафарга яқин фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий текширувлар давомида юрак-қон томирлари касалликлари аниқланган 70 нафар фуқароларга касаллик даражасига қараб зарур тавсиялар ва стационар шароитда даволанишлари учун йўланмалар берилди.
Бундай тиббий кўриклар вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.